

"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" ярим ҳимоячини харид қилмоқчи ва "Барселона"га 70 млн евро атрофида беришга тайёр эди.
21 ёшли испан трансферни муҳокама қилишни хоҳламади. У "Барселона"да муваффақиятга эришмоқчи ва буни "блауграна" вакилларига маълум қилди.
Фермин жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



