

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби 1 миллион евро сўради. "Наполи" 400 минг тўлашга тайёр. Музокаралар давом этмоқда.
24 ёшли мудофаа ўйинчиси "Астон Вилла"да ўйнамоқда. Бирмингем клуби ҳимоячини августда МЮдан ижарага олганди.
Ўйинчининг ўзи "Наполи"га ўтишга розилик билдирди. Энди у ҳам "Манчестер Юнайтед", ҳам "Астон Вилла"нинг қарорини кутмоқда.
Туанзебе жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушди.



