МЮ Сульшерни истеъфога чиқармасликка қарор қилди

Mirjalol Normatov
21 ноя 2021, 11:44
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқармасликка келишиб олди

"The Times" хабарига кўра,  клубдагиларнинг видеоконференциядаги навбатдан ташқари мажлисида мутахассиснинг ўрнига бошқа мураббий топилмаётгани ва унинг товон пули 9 миллион еврога тушишини инобатга олиб, яна бир қанча вақт беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, август ойида норвегиялик билан 3 йиллик шартнома имзоланганди.

Бунга қадар клубдагилар бир неча бора Зинедин Зидан билан мулоқотлар олиб боргани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Times