

Манбага кўра, "қизил иблислар" аввалги ўйинларнинг 36 тасида ғалаба қозонган, қолган 10 тасида дуранг натижа қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Эвертон”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Меҳмонлар 13-дақиқада Идрисса Гуе жамоадоши Майкл Киннинг юзига зарба бергани учун қизил карточка олиб, бир киши кам бўлиб қолганди.
"Манчестер Юнайтед" ҳозирда 18 очко билан АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.



