Мхитарян "Рома"да қоладиган бўлди

Sherzod Nurmatov
1 июн 2021, 22:20
Ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян "Рома" билан шартномасини узайтирди.

Арманистон терма жамоасининг 32 ёшли хавбеки Рим клуби билан 2022 йилгача шартнома тузди. 

Хабар беришларича, Мхитарян янги келишув бўйича йилига 4,5 миллион евро маош олади.  

Мхитарян "Рома"да икки мавсумни ўтказди. У ўтган мавсумда А Серияда 13 та гол уриб, 10 та голга ассистентлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asroma.com