UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Туғилган кунлар муборак бўлсин!  4 10:15Тур мураббийи - Улуғбек Бақоев  9 10:14Алишер Никимбаев: "АПЛда бир жамоа бошқа клубдан бир йўла 5 футболчини ижарага ололмайди"  8 10:002006 йилдан буён АПЛда энг яхши ёш футболчиси бўлганлар ФОТО  2 09:40Тур голи - Баҳодир Насимов  14 09:29Olamsport: Осиё чемпионатида иштирок этаётган боксчиларимизнинг натижалари, ўзбек хоккейчилари халқаро турнир ғолиби ва бошқа хабарлар  0 09:25«Беневенто» А серияни тарк этиши аниқ бўлди  0 09:10Тур иқтибоси: "Навбаҳор"га қарши сафарда ўйнаш Бразилияга ҳам осон эмас"  14 08:45Карикатура. Иньеста ғалаба билан кетмоқда  15 08:30Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов  23 08:17Тур мухлислари - Наманганда  45 08:12«Барселона» чемпион бўлиши учун яна 1 очко керак  24 08:05ПРО-Лига, “В” гуруҳи. 3-турнинг тезкор голи ва бошқалар ҳақида  2 08:00"Лочинлар" - "қалдирғочлар"ни 90+4 дақиқада мағлуб этган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА  23 07:59Муҳаммад Салаҳ - Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси ФОТО  23

Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми) Янгиликлар

Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

Сайтимизда бериб борилаётган россиялик машҳур собиқ футболчи Александр Мостовойнинг "Шоҳ" лақабли" автобиографик китобидан парчалар беришда давом этамиз.

Русчадан Хайрулла Холиқов таржимаси

ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. НАҚАДАР ФАРҚЛИ РОМАНЦЕВ

Ошхонага кириб мураббийлар ўтирадиган столга қарайман: “Олег Иванович, ўз вазнингиз билан курашаётганингиз кўриниб турибди”. У эса жавоб беради: “Сен яхшиси Шалимовга қара, у нималар емаяпти”.

Ушбу бўлимни тўлиқ мени чинакам футболчи бўлиб шаклланишимга улкан ҳисса қўшган Олег Иванович Романцевга бағишламоқчиман. Негаки айнан у мендаги иқтидорни пайқай олди ва имконият берди - имконият эса футболда жуда кўп нарсани англатади - у менга футболга нисбатан жиддий муносабатда бўлиш кераклигини ўргатди. Мен бемалол Романцевни ўз мураббийим дея оламан, чунки у менга ҳеч қачон халақит берган эмас, балки футболчи сифатида ўсишимга катта ёрдами теккан мураббийдир.

Ҳозир кўпчилик ўтган йигирма йил мобайнида Романцев кескин ўзгарди дейди. Балки шундай ҳамдир. Аммо уни муҳокама ва танқид қилаётган одамлар мураббийлик касби нақадар қийин эканини тушуниб етишмаса керак. Бунда сенинг ҳар бир қадамингни миллион марта ўлчашади. Ҳар бир хатонг жиддий эътирозларга сабаб бўлади. Агар “Спартак”ни бошқарсанг, ҳамманинг кўзи сенда бўлади. Четдан қараб баҳо беришдан осони йўқ. Аммо ўзингизни бир унинг ўрнига қўйиб кўринг-а, у яшаган ҳаётни бир он бўлса ҳам яшаб кўринг. 

Ишонаманки, шундан сўнг сизда унга нисбатан ҳиссиёт ва фикр тубдан ўзгаради. Балки унинг ўрнида бошқаси бўлганида қийинчиликларни умуман кўтара олмаган бўлармиди. Бир тасаввур қилинг: ўн йил давомида ҳам “Спартак”, ҳам миллий терма жамоани бошқариш - қанча танқид, қанча муаммо, қанча жон фидо дегани.

Айтишларича, Романцев руҳий толиқишни спиртли ичимлик орқали енгар экан. Хўш, нима бўпти? Машҳур одамларга ҳаёт ва иш жуда оғир келади, чунки бундайларга доим бошқача қарашади, худди микроскопда қарагандек ҳар бир қадамини кузатиб юришади. Агар сени ҳеч ким танимаса бемалол ишлайверасан, чунки сенга ҳеч ким аҳамият бермайди. Мабодо машҳур бўлсанг, сени узоқ вақт изма-из таъқиб қилишдан ҳам қайтишмайди. 

Романцев ҳар ким учун турлича. Мен учун ҳам. Эҳтимол, бу китобни ўқиётган кўпчилик менинг фикримга қўшилмас, шу боис овозимни баланд қилиб гапира оламан. Балки кимдир айтиши мумкин, Мостовой - ноҳақ, чунки Романцевнинг аслида кимлигини биламиз. Лекин мен учун Романцев футболчиларни ҳурмат қиладиган шахс сифатида ёдда қолди. Мен буни “Пресня”га биринчи марта келганимда - 16 ёшдаёқ сезганман. Мен ким эдим? Ҳеч ким! Қандай ўйнаши ва қаерданлиги номаълум бир бола. Романцев эса яқин-яқингача терма жамоа аъзоси ва “Спартак” сардори эди. У мени пайқамай қолиши мумкин эди-ку. Ахир менга ўхшаган болалар камми? Бугун биттаси чиқса, эртага бошқаси чиқади.

Романцев менга ҳеч қачон бегонадек муносабатда бўлмаган. Фақат ёрдам берди, мени қўллаб-қувватлади. Тўғри, иш пайтида у жуда қаттиққўл эди. Аммо ҳаётда ўзининг қувноқ ва очиқкўнгиллиги билан эътиборни ўзига тортган. У шу характеридан нафақат “Пресня”, балки “Спартак”да ҳам воз кечмади. Мен у билан қаерда рўбарў келмай - ошхонадами ё бошқа жойдами - Романцев албатта ҳазил қилиб ўтиб кетарди. Лекин унинг ҳазилларига жавоб қайтара олмасдим. Тўғрироғи, жавоб қайтаришга ҳадиксирардим. Уни айниқса ҳазилни тушунмайдиганлар бошқача қабул қилган. Мен эса бемалол айта оламан, Романцев юморга бой хусусиятлари билан ажралиб турарди. 

Фараз қилинг, Тарасовкада тушлик қиляпмиз. Ошхонада биз ўтирадиган тўртлик ёнида Романцев ўз штаби билан ўтирарди. Бундай пайтда нима қилинади? Футболчилар ошхонага тез кириб, тез-тез еб, мураббий кўзига кўринмаслик учун тезда ғойиб бўлишади. Биз эса шошмасдик. Романцевни қаттиқ ҳурмат қилганимизданми ё яхши кўрганимиз учунми, баъзан озгина бўлса ҳам ҳазил қилардик.

- Олег Иванович, ўз вазнингиз билан курашяпсизми?
У бўлса бунга жавобан: - Қарачи, Шалимов нималар емаяпти.

Бўлди шу билан тамом, орамизда чегара бор эди, ҳазил кўпга чўзилмасди. Айтиб ўтганимдек, Романцев менга нисбатан алоҳида муносабатда бўлган. У характеримни ўрганиб тушуниб етдики, менга бақириш шарт эмас - бу фақат зарарга ишлайди. Умуман мен болалигимдан менга бақиришларини ёқтирмаганман. Агар ўз тенгқурларим шундай қилса дарҳол муштлашиб кетардим. Катталар қилса - жуда хафа бўлардим. Романцев характеримнинг мана шу томонига жиддий эътибор берган экан. У кучли руҳшунос бўлиб, ҳар бир одам билан қандай муносабатда бўлиш кераклигини биларди. 

Футболда шунақа: кимгадир қаттиқ бақирсанг фойда беради. Мабодо мени жеркиб беришса борми, ўйиним янада ёмон тус оларди. Мен Романцевнинг бошқаларга тинмай бақирганини кўп кўрганман. Масалан, Валерий Карпин “Спартак”ка келган йили нотўғри очилиши, керакмас жойга югуриши оқибатида Романцевдан нуқул гап эшитарди. Аммо танбеҳлар кор қилиб кейинчалик Карпиндан қандай футболчи чиқди, бемалол Европа даражасида дея оламан. 

Мураббий билан ўртамиздаги муносабатларга баъзан доғ тушиб турган. Эсимда, биз ҳар йили Германияда бўлиб ўтадиган мини-футбол турнирига борардик. У ерда юз берган бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Мен энг яхши тўпурар бўлишга ҳаракат қилаётгандим. Романцев эса бир ўйинда мени алмаштирмоқчи бўлди. Шунда мен норози оҳангда “Захирага боришни хоҳламайман, бу нимага керак?” дедим. Ана шу пайт Романцев тутақиб кетди. У менга шундай бақирдики, бир зумга ўзимни йўқотиб қўйдим. Аввалига бир сония нима бўлганини тушунмай қолдим. Бу нимаси? Нега мураббий менга бақиряпти? Лекин барибир ўйиндан чиқиб туришимга тўғри келди.

Шундан сўнг икки кунча умуман гаплашмадик. Романцев яна бир бор тушуниб етдики, менга бақириш ортиқча. Бизни ўйиндан кейин меҳмонхонага олиб бориб қўядиган автобусни кутиб турганимизда Романцевнинг кўзига кўринмаслик учун анча нари кетдим. Бироздан кейин олдимга Жиляев келди:
- Саша, бор сени мураббий чақиряпти.
- Боргим келмаяпти, яхшиси шу ерда тура қоламан.

Шундай қилиб бормадим. Автобус келиб тўхтаганида охиргилардан бўлиб чиқдим. Мураббий мени кўриб қолмасин дея панароққа ўтириб олдим. Эртаси куни машғулот, кейин яна ўйинлар давом этди, бироқ бир-биримиз билан гаплашмадик. Мен Романцевнинг бир марта бақирганидан тушкун ҳолатга тушиб қолгандим.

Романцев билан ўртамиздаги муносабат асосан у мени алмаштирганидан сўнг совуқ тус оларди дея оламан. Мен мураббий алмаштирмоқчими, демак ўйиним чиқмаяпти деб ўйлардим. Лекин аслида бундай эмаслигини орадан йиллар ўтиб тушуниб етдим. Ўшанда мураббийга гапирмай жимгина захира ўриндиғига чиқиб кетар, лекин ичимда қандайдир гина сақлаб қолардим. Фақат Европага йўл олганимдан сўнггина бундай ҳолатга оддий қарай бошладим. Шунда ҳам кўпинча мураббий қарорини тушунмасдим. Чунки ўйиним чиқаётганини ва мени алмаштиришга ҳожат йўқлигини ўзимча билиб турардим.

Яна бир воқеа эсимда қолган. У пайтлар “Пресня”да ўйнаб юрардим. Биз ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Рақиб жуда кучсиз жамоа экан. Аввалига умуман ўйинга боришни хоҳламагандим. Биринчи таймдаёқ биз бешта гол урдик. Мен майдонда хоҳлаган ишимни қилдим. Кейин ўйланиб қолдим: бу циркнинг нима кераги бор? Танаффусда Олег Иванович олдига бориб, иккинчи таймда ўйнамайман дедим. Романцев ҳайрон.

- Нима деганинг ўйнамайман?
- Қаранг, рақиб ўйнашни билмаяпти, майдонга чиқиб нима қиламан.
Романцев бироз ўйланиб сўнг жилмайди:
- Майли, унда чиқмай қўя қол.

Романцев вазиятни бошқаришни биларди. Фараз қилинг-а, ўн етти ёшли бола мураббийга бориб иккинчи таймда ўйнамайман деяпти. Олег Иванович бу ўйинга ёрдамим керакмаслигини билганди. Шунинг учун ҳам менинг гапимга жилмайиб қўйган.

Отаси Владимир Яковлевич: - “Мен Романцевни олдиндан танирдим. 1973 йил биринчи жисмоний тарбия диспансерида даволаниш учун ётганимда Олег иккаламиз битта палатага тушиб қолганмиз. Уни ошқозон муаммоси қийнарди. Биз яхшигина танишиб олдик. Кейин у ўғлимни ўзи билан олиб кетди”.

Романцев футболчиларга нимадир демоқчи бўлса, буни қўпол оҳангда айтмасди. У қаттиққўл эди, лекин ҳеч қачон футболчи шаънига доғ тушириш пайида бўлмаган. Мен шундай характерни кейинчалик Бесковда кўрдим. Константин Иванович ҳам доим ҳаммага жиддий, шу билан бирга илиқ муносабатда бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам футболчи яхши ўйнасин деб жаҳл қилгандир. Бу эса уларни бошқа мураббийлардан ажратиб турарди.

Яна бир нарсани айтишим керак, Романцев тилёғламачиларни асло ёқтирмасди. Шундай одамлар борки, бировга ёқиш учун ҳамма ишни қилишади. Футболда бундай ҳолатга ҳар куни дуч келишинг мумкин. Лекин мен ҳеч қачон кимгадир ёқишга ҳаракат қилмаганман. Ҳар доим энг муҳими ўз ишимни тўғри бажарсам бўлгани деб ҳисоблаганман. Мен олдин қандай бўлсам, кейин ҳам шундайлигимча қолдим. Балки шунинг учун Романцев мени ўзига яқин олгандир.

“Спартак”ка кетганимдан сўнг Олег Иванович билан йўлимиз икки йил кесишмади. Фақат Бесков жамоани тарк этаётганида ўрнига Романцев келиши мумкинлигини эшитганимда бунга ҳайрон қолгандим. Унинг “Спартак”ка бош мураббий этиб тайинланганидан хабар топишим жуда қизиқ бўлган. 1988 йилнинг охирида - у пайт Бесков ҳали жамоада эди - Шалимов иккаламиз ёшлар терма жамоаси билан Жавоҳарлал Неру хотира турнирида қатнашиш учун Ҳиндистонга кетдик. Мусобақа узоқ давом этди.

Қайтиб келганимизда аэропортда бизни “Спартак” вакиллари кутиб олишди ва эртаси кун машғулот бўладиган базага элтиб қўйишди. Шундай қилиб биз Сокольникига келдик. Ичкарига кириб қарасам, “Пресня”да мен билан ўйнаган Васька Кульков ҳам шу ерда экан. Ҳайрон бўлдим, ахир “Спартак”ка ўтганимдан бери уни кўрмагандим.

- Вась, сен бу ерда нима қиляпсан?
- Мен ҳам “Спартак”ка ўтдим.
- Ростданми? Қачон?
- Рост. Бир неча кундан бери шу ердаман.
- Ким чақирди?
- Олег Иванович билан келдим.
- Қайси Иванович?
- Қайси бўларди, ўзимизнинг Романцев-да.
- Қўйсангчи...
- Беҳазил.

Эртаси куни эрталаб кийим алмаштириш хонасига кирсам, ростан қаршимда Романцев турибди. Бу ҳақиқий сюрприз-ку. Сюрприз бўлганда ҳам кўнгилга ёқадиган янгилик. Романцев мен билан илиқ саломлашди. Олег Иванович мени кўрганидан хурсанд деб ўйладим. Романцевнинг ёнида доимгидек Жиляев турарди. Униям кўриб хурсанд бўлдим.

Романцев “Спартак”да иш бошлаганида атрофдагиларниинг босимига дуч келганди. Одамлар у ҳаммасини Бесковдан кўчиради, ўзи янгилик яратмайди, шу пайтгача қандай бўлса, шундайлигича давом этади деб ўйлашарди. Лекин аслида бундай бўлмади. У ҳеч кимдан ҳеч нимани кўчирмади. Ваҳоланки, уларнинг иш услуби жуда ўхшаш эди. Аммо яхшисидан воз кечгандан нима маъно? Агар мухлисга “спартакча” услуб ҳатто космосдан қараганда ҳам яққол кўриниб турса нега энди уни ўзгартириш керак? Ундан кўра анъаналарни сақлаб қолишга эътибор қаратиш маъқул эмасми? Бузиш ҳар доим осон, барпо этиш қийин. Шу боис йиллар давомида ўзлаштирилган ўйин услубидан бир пасда воз кечиш аҳмоқлик бўларди. 

Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак, мураббийлар янги жамоага ўтганида эскича қарашлар билан ҳеч нарсага эриша олишмаганини тарих кўп марта кўрсатиб берган. “Спартак”ка эса аксинча, янгича қараш зарур эмасди, чунки жамоа шундоқ ҳам ёрқин футбол намойиш этарди. Константин Иванович ғалвали тарзда жамоадан кетиб, бироз вақт ўтгач ҳаммаси тинчиб қолди. Тўғри, бошида бироз тушунарсиз ҳолат бўлганди. Ҳаммадан ҳам бошлиқлар чуқур ўйда эди: Романцев коллектив ва футболчилар билан чиқишиб кета олармикан. Хайрият, ундай бўлмади, ҳаммаси яхши кечди. Янги мураббий келиши билан биз янада аҳил жамоага айландик, ҳамма бир-бирини кўпроқ ҳурмат қила бошлади.

Романцев ўзи ва футболчилар ўртасига чегара қўймасди. У ҳамма қатори машғулотда иштирок этар, керак бўлса ўзи ҳам бизга қўшилиб “квадрат” ўйнарди. Бу четдан қараганда ғалати кўринса-да, лекин футболчилар мураббий учун борларини беришга тайёр эди. Айнан ёшлар ва катталарнинг аҳиллиги сабаб “Спартак” биринчи йил чемпионликни қўлга киритди. Бу “Динамо” Киев билан ўйинда содир бўлди. Ўша ўйин кассетаси ҳалиям уйимда турибди. Ўйинда мен захирадан майдонга тушгандим, чунки ўпка яллиғланиш касалига дучор бўлганимдан сўнг даволаниб энди ўзимга келаётгандим.

Давоми бор...

1. Якшанба - мутолаа куни. Кутиб олинг, янги китоб: Александр Мостовой, “Шоҳ” лақабли"

2. Якшанба - мутолаа куни. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

3. Якшанба - мутолаа куни. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

4. Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

5. Мутолаа учун. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  497
Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида "Насаф" билан дуранг ўйнади
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" -...  159
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг