UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  4 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  6 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  6 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  2 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Якшанба - мутолаа куни. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми) Янгиликлар

Якшанба - мутолаа куни. Александр Мостовой, "Шоҳ" лақабли" (давоми)

Одатга кўра ҳар якшанба куни россиялик машҳур собиқ футболчи Александр Мостовойнинг "Шоҳ" лақабли" автобиографик китобидан парчалар бериб боришда давом этамиз.


Русчадан Хайрулла Холиқов таржимаси

ИККИНЧИ БЎЛИМ. ТЎП ВА ШАЙБА ОРАСИДА

Уйда ўтириб катта гармонимдан баланд овозда товуш чиқарар эканман, деразанинг нарёғида мен тенги болалар маза қилиб футбол ё чиллак ўйнаётган бўлишади. Мен бўйнимни зўрға чўзиб деразадан уларга қарайман. Охири барибир чидай олмадим: “Мени тинч қўйинглар, мана бу катта гармон ҳам керак эмас”. Кейин кўчага югуриб чиқиб кетдим.

“Спартак”да аввалига бошқа Мостовой - Александр эмас, Владимир - яъни отам ўйнаши мумкин эди. Лекин буни кўпчилик билмайди. 1970 йил “қизил-оқлар” ўринбосарлари ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Лобнюга келади. Бу ернинг маҳаллий “Колос” жамоаси таркибида отам ўйнаган. Ўртоқлик ўйини 3:3 дуранг билан тугайди ва отам иккита гол уради. Отамнинг ҳаракати “спартакчилар” мураббийи Никита Симонянга маъқул келиб, уни Москва жамоасига олиб кетишни хоҳлаб қолади. Шунда “Колос” директори ўрнидан туриб шундай дейди: 

- У сизга нимага керак? Ахир ёши ўттиз учда-ку! Яқинда футболни тугатсаям керак.

Симонян ўйланиб қолиб енгил бош чайқайди:
- Эҳ, афсус, мен уни истиқболли бола деб ўйлагандим-а.

Масаланинг ўзига тортадиган томони шуки, отам ўша вақт эндигина йигирма тўрт ёшга тўлганди. Фақат “Колос” директори отамдек яхши футболчи билан осонликча хайрлашишни хоҳламаган, шу боис ёлғон гапиришга мажбур бўлган. Отам туманлараро мусобақаларда ўзини кўрсатиб жамоасига кўп ёрдам берган. Мана нима учун директор айёрлик қилган.

Отам бу ҳақда орадан ўн йил ўтиб хабар топади. Ўғли “Спартак”ка қатнай бошлаганидан сўнг аслида нима бўлганини унга етказишади. Ва албатта алдашганидан отамнинг жаҳли чиқади. Наилож - ҳаётни бошқатдан ёза олмайсан. Бироқ “Спартак”да ўйнаш менга насиб этган экан. 

Владимир Яковлевич, отаси: - Ўша ўйин аниқ ёдимда қолган. Кучли жала қуйганди. Натижада ўйиннинг охирги ўн беш дақиқасини ўйнамасдан тугатиб қўя қолганмиз. Ўйиндан кейин Никита Симонян жамоамиз ҳомийси ва совхозимиз раиси Арнольд Туров олдига келиб шундай дейди: - “Мен мана бу “электричка”ни ўзим билан олиб кетмоқчиман”.

Ўшанда мен бутун ўйин давомида худди ақлдан озгандек майдон майдон бўйлаб югургандим. Масаланинг моҳиятини англаган Туров мени қўлдан чиқариб юборишни хоҳламай, ёлғон ўйлаб топади ва ёшимга ўн ёш қўшиб айтади. 

- У тез орада тугатса керак, ёшиям ўттиз учда!
- Қанақасига ўттиз уч? Ўйинидан ёшга ўхшайди-ку. Уни қара майдонда югуришини.
- Ишонмассиз, Никита Палич, лекин у ўттиз учда.

Шундай қилиб суҳбат тугайди. Совхоз раиси Симонянга коньяк қуйиб бергач мавзу ҳам ёпилади. Менга бу ҳақда орадан йиллар ўтиб “Спартак” селекционер мураббийи Валентин Покровский гапириб берганди. Агар Симонян ўзимнинг олдимга келиб шундай таклиф билдирганида борми, орқасидан ялангоёқ кетишга тайёр эдим. 

Болалалик пайтимдан бери менда фақат тўп бўлган. Останкино шаҳарчасидаги уйимиз яқинида стадион бўлиб, мен доим вақтимни шу ерда ўтказардим. Футбол - энг севимли машшғулотим эди. Иккинчи синфда ўқиётганимда отам мен тенги болалардан футбол жамоаси тузишини эшитганимда беҳад хурсанд бўлганман. Бу - жуда катта бахт, ҳеч нарсага алишиб бўлмас ҳис-туйғулар эди. 

Бизни ўша стадионга йиғишди - у ерда асосан ёши катталар ўйнарди. Қандайдир эски чайлага ўхшаш жойни кийим алмаштириш хонамиз дейишди. Кейин эълон қилишди: болалар, сизлар билан футбол жамоаси тузамиз, ён-атрофдаги туманлардан келадиган болалар билан ўйнайсизлар.

Бу биз учун энг катта хушхабар эди. Энди бизнинг ҳам футбол жамоамиз бор, бошқа жойдан келадиган болалар билан бирга ўйнаймиз. Катталар ўйин ўтказадиган ўзимизнинг стадионда. Нақадар ғаройиб! Ўша келгиндиларни чилпарчин қилиб ташладик. Уларга еттита ё саккизта гол урдик, улар бўлса ҳеч қанча. Ўйин айниқса менга маъқул келди, адашмасам тўртта ё бешта голни ўзим урдим. Болалар йиғлагудек қайтиб кетишди. Биз ғалабадан сармаст эдик ва ўзимизни қаҳрамонлардек ҳис қилардик.

Мен ёшлигимдаёқ тенгқурларимдан ажралиб турганман. Отам доим менга қараган, орқамдан кузатиб юрган деб айтолмайман. Ўзим мактабга борардим ва қайтгач уй ишларига ёрдам берардим. Уйда иш йўқ кунлари сумкани отиб тезда кийимларимни алмаштирардим-у, тўпни олиб кўчага югурардим: “Мен стадионга кетяпман, ким боради?” Мен учун нечта одам келишининг фарқи йўқ эди. Мабодо ҳеч ким келмаса ўзим билан ўзим ўйнардим. Асосийси - тўп бўлса бўлгани эди. Майдон четига бўш конcерва қутиларини териб қўйиб улар орасидан тўпни олиб ўтишни хуш кўрардим. Тўп узатиш техникасини эса дарвоза устунига тўпни текказиб машқ қилганман. Агар ёши катталар келиб қолса уларга қўшилиб ўйнардим. Уйга эса қоронғи тушганда қайтардим. 

Менда бошиданоқ ҳаммаси жойида бўлган. Хоҳласам беш-олти кишини кўрдим демай алдардим ва тинмай гол урардим. “Колосок” номли футбол жамоамиз тўғри келган рақибни ютиб кетаверарди. Футболда техника сен билан туғилиши шарт. Алдаш, зарба беришни машқ қилиб ўрганса бўлади. Лекин барибир истеъдод бу - истеъдод. У сенда табиатдан бўлиши керак. Мен Роналдиньо ўзининг ажабтовур ҳаракатларини тинимсиз машғулотлар орқали ўрганган демаган бўлардим. Унда ҳам туғма талант бор ва шуни ўстиришга эришди. Мен ҳам ўз пайтида маҳоратимни ошириб боришга ҳаракат қилганман. Қандай қилиб дейсизми? Болакайлардан бирини чақириб, қани мендан тўпни
олиб қўй-чи дердим. Кейин унинг бошини айлантириб алдаб юраверардим.

Футбол жамоамиз туман биринчилигида, “Чарм тўп” болалар мусобақаси ва бошқа ҳар хил турнирларда иштирок этарди. Биз ҳамма мусобақаларда биринчи бўлганмиз, ўзимизнинг Дмитровск туманида бизга тенг келадигани йўқ эди. Мен ҳужумда ўйнаб ҳар ўйинда гол урардим. Ёш бўлишимга қарамай, ўзимдан катталар жамоасида тўп тепардим ва кўпинча бошқалардан ажралиб турардим. Мен олдинга югуриб фақат бир нарсани сўрардим: "Тўпни менга оширинглар".

Болалагимда урган голлардан бири ҳамон ёдимда қолган. Қайсидир ўйинда биз анча пайт тўп кирита олмадик. Мен доимгидек олдинга югуриб бақирдим: “Тўпни ошир менга!” Лекин тўп менгача етиб келмасди. Дарвозамизни семиз бир бола қўриқларди. Унинг камчилиги тўпни ҳеч узоққа отолмасди. Мен унга бақирдим, бақирдим, охири ўзимнинг ҳам жонимга тегди. Кейин ҳимояга қайтиб тўпни узат менга дедим. Мен тўпни олдим-у, олдинга қараб чопдим...

Шундан кейин нима бўлганини худди секинлаштирилган кадрдек эслайман: аввал рақибнинг бир ўйинчисини алдаб ўтдим, кейин иккинчисини, ортидан учинчиси, ниҳоят тўртинчиси... Мени умуман тўхтатиб бўлмасди. Бундай "ёввойилик" менда дарвозабонимиз тўпни узоққа ота олмаслиги деб бўлди. Якунда олтита футболчини алдаб рақиб дарвозаси томон яқинлашиб бордим ва бор зарб билан гол урдим. Кейин шу заҳоти орқамга, ўзимизнинг бақалоқ дарвозабонга ўгирилдим: “Кўрдингми, футболни қанақа ўйнаш керак”. 

Лекин футбол ёшликдаги ягона овунчоғим бўлмаган. Мен хоккей ҳам ўйнардим. Бизда хоккей жамоаси ҳам бўлиб, лекин футбол жамоамиз сингари шаклланган эмасди. Коньки устида мен етакчилардан бири эдим ва хоккейда ҳам кўп гол урардим. Хоккейни футболдан кам яхши кўрмаганман. Умуман олганда, менга барча спортнинг ўйин турлари ёққан - баскетбол, волейбол, стол тенниси. 

Ўн бир ёшга тўлганимда ота-онам мени мусиқа мактабига беришга қарор қилди. Ўша пайтлари бу роса урф бўлганди. Ота-онам бувимникида турган эски катта гармонни олиб келишди. Бир ойча шуни чалишни машқ қилдим. Мусиқа мактабига қатнаб пианино чалишни ўргандим. Лекин нимагадир мусиқа унчалик ёқмасди. Дарсдан кейин уйда ўтириб катта гармонни пуфлар эканман, кўчадан болаларнинг қий-чуви эшитилар, улар маза қилиб майдончада тўп тепаётган бўларди. Мен эса бўйнимни чўзиб деразадан қарардим. Охири чидай олмадим. “Менга мусиқа ҳам, гармон ҳам керак эмас” дедим-у, кўчага отилдим. 

Мактабда физика ва химияни ёқтирмасдим. Фақат ўзимни кўрсатишим мумкин бўлган фанларга қизиқардим. Масалан, расм чизиш. Катта синфга ўтгач энди тарих ёқмай қолди. Айниқса, собиқ иттифоқ тарихини умуман ўқигим келмаган. Менга турли докладлар, съездлар, нутқлар нимага керак? Агар шу фандан имтиҳон бўлса борми, мен тамом эдим. Бир гал қўлимга ўттизта билет тутқазиб биттасини торт ва тайёрлан дейишди. “Шуни ўқишим шартми? Ҳаммасини қандай ёдлайман” деганим эсимда.

Мактаб фанларидан география ёқарди. Мактабга чиқмасимдан бурун бошқа шаҳарлар ва давлатлар ҳақида ҳеч нарса билмаганман. Бир гал ўқитувчимиз қайсидир давлат ҳақида гапириб берганида лол бўлиб тинглаганман. Мен бошқа жойларда ҳам бизга ўхшаш одамлар борлигини, улар ҳам ўз она тилида гаплашишларини тасаввур қила олмасдим. Кейинчалик дунёнинг кўп қисмини кезиб чиқиш етти ухлаб тушимга кирмаган. Мактаб пайтида буни фақат орзу қилардим, холос. 

Жониворларни яхши кўрардим, айниқса кучукни. Лекин уйда ит боқмаганман, шу боис кўчадаги дайди итларга қараб юрардим. Уларга ғиштдан уй ясаб ҳар куни нимадир овқат бериб турардим. Маҳалламизда кучукка қизиқадиган болалар кўп эди, ким уйдан нима топса олиб чиқиб берарди.

Албатта, болалик жанжалсиз ўтмаган. Мен доим қўрқмай муштлашганман. Кўпчилик болалар орқамга бекиниб олишарди. Кинога ёки қизлар билан рақсга борган пайтимиз қайтишда бегона болаларга дуч келардик ва арзимаган баҳона билан жанжал чиқарди. “Сигаретдан олсанг-чи?”, “Чекмайман”. Ва шу билан жанжал. Лекин мен ҳам қайтмасдим, йиқилиб қолсам ҳам уришаверардим. 

Лекин ҳеч қачон муштлашувни биринчи бўлиб бошлаган эмасман. Агар қаерда адолатсизлик кўрсам, бунга чидаб туролмайман. Умуман олганда, мен жуда кўп жанжалга аралашганман. Бу нарса кейинчалик ҳам қолиб кетди. Машғулот пайтида кимдир ишламаётганини кўрсам, ўзимни босиб туролмайман. Бундай пайтда лоқайд бўлиш менга бегона. Баъзилар ҳатто бор ишингни қил, сен ўзи кимсан деган пайтлар ҳам бўлган. Шунда муштим тилга кирарди. Жанжалга доим тайёр турганман. Мақсадим муштлашиш бўлмаган, фақат ҳар ким машғулотда борини бериб ишласин дейман. Одамлар эса бошқача тушуниб, Мостовой ўзини бошқалардан устун қўяди деб ўйлашарди.

Майдонда ҳеч қачон адолатсизликка чидаб турган эмасман. Агар ўйин пайтида рақиб мени атайлаб тепса, итариб юборса ёки асабимга тегса, бундан беркиниб ўзимни олиб қочмаганман. Зарур пайтда жавоб беришни ҳам билганман. Мен доим ҳақиқат тарафдори бўлганман ва нимадир ёлғонга ўхшаса шу заҳоти қарши чиққанман. Мактабда ҳам кимдир дафтарни отиб худди мен қилгандек кўрсатмоқчи бўлса ўқитувчимиз мени айбдорга чиқарарди.

- Мостовой, нима қиляпсан?
- Мен эмас, устоз.

Кейин ўрнимдан туриб ўша болага гапирардим: нега қилганингни тан олмайсан? У бўлса бунга жавобан: нималар деяпсан? Ўтир, жойингга! Дарс тугаганидан кейин у мендан кўрадиганини кўрарди. Тўғли, жаҳлим унчалик чиқмасди, лекин бир-икки бор яхшилаб мушт тушириб алдоқчини ўзига келтириб қўярдим. Қизлар билан муносабатда жудаям тортинчоқ эдим. Мана шу тортинчоқчилигим туфайли кўп қизлар билан дўстлашиб кета олмаганман. Қизлар сергап болаларни ёқтирарди. Мен эса ундай эмасдим. Чунки бор эътиборим фақат спортга қаратилганди.

Давомини 31 декабрь куни кутинг...

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика