UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11FIFA рамзий терма жамоаси учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  0 15:58Зилзила туфайли Мексикадаги футбол учрашувлари муддати ўзгартирилди  6 15:49Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 15:37Футбол ҳаками четлаштирилди? Мен 10 йил олдин ҳам шунақасини кўргандим...  50 15:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Афғонистон билан ўйнайди   3 15:22Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  3 15:14"Реал"нинг "Бетис"га қарши қайдномаси эълон қилинди (фото)  14 14:40Nike Team vs Adidas Team. Қайси жамоа кучлироқ бўлади?  39 14:29Ҳакамликдан бутунлай четлатилган Рустам Бобомуродов: "Виждоним тоза, ўша вазиятда юз фоиз пенальти йўқ эди"  143 14:16"Бухоро"га қарши тайёргарлик давом этади   18 14:03"Барселона" "Эйбар"га қарши баҳсда махсус футболкаларда майдонга тушди (фото)  17 13:50МЮ «Рома»нинг 21 ёшли футболчисини кузатмоқда  1 13:30Карикатура. ПСЖ болалар боғчасига айланди  12 13:17Тайёрлов гуруҳлари. “Машъал” жамоаси ёш футболчилари сафарда ғалаба билан қайтишди  1 13:08«Барселона» – «Эйбар». «Камп Ноу»га 2011 йилдан буён энг кам одам келди  16

12 мар 12:14
Янгиликлар

Мурод Исмоилов: “Гвазава ўзини ҳар томонлама кўрсата олди”

Мурод Исмоилов бошчилигидаги “Нефтчи” ҳар томонлама мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда.
Фарғоналикларнинг бу йилги таркиби деярли янгиланди. Яқинда жамоа аъзолари Туркия сафаридан қайтиб келишди ва ҳозирда ўз қароргоҳларида машғулотларни давом эттиришяпти. “Нефтчи” Туркиядаги тайёргарлик жараёнида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказди ва таркибга грузиялик Левани Гвазавани қўшиб олдилар. Ўз қароргоҳидаги йиғинга ушбу ўйинчи ҳам етиб келган. Бош мураббий билан мазкур легионер, Туркия сафари ва яна бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашдик.  

- Мурод Музаффарович, Туркия сафаридан кўзланган мақсадга эриша олдингизми?
- Режалаштирган барча назорат ўйинларимизни ва машғулотларимизни ўтказдик. Лекин бўлиб ўтган баҳсларда мағлубиятларга учрадик. Бунга сабаб шуки, футболчиларимиз голли имкониятлардан етарлича фойдалана олмадилар. Лекин жамоамиз аъзолари аста-секин бир-бирини тушуниб яхши ўйнай бошлаяптилар. Бу жиҳатдан ишларимиз ижобий томонга ўзгаряпти. Барибир жамоамиз янги шаклланаётганлиги учун тушунмовчиликлар бўлмоқда. Бироқ бундан буёғига ҳаммаси биз учун яхшиликка бўлади деб умид қиламан.  

- “Нефтчи”нинг қишки ўқув-машғулот йиғинларининг аксарияти мағлубиятга учрагани сизни ҳавотирга соляптими?
- Мени голли имкониятлардан самарали фойдалана олмаслик ўйлантиряпти. “Пахтакор”да ишлаганимда ҳам шундай ҳолатларга дуч келганман. Ўзбекистоннинг барча клубларида биздаги каби камчиликлар бор. Шуни алоҳида айтишни истардимки, “Нефтчи”да яхши ҳужумчилар йиғилган. Улар бунгача голлар уриб келишган. Ўйлайманки, маълум вақт ўтгач албатта ўзларини кўрсата олишади.

- Ушбу ҳафтада чемпионатга старт берилади. Таркибни тайёр деб айта оласизми?
- Имкони борича кўз остимизга олиб қўйган футболчиларни олишга ҳаракат қилдик. Яна озгина бўлсада, вақтимиз бор. Бир-иккита футболчи қўшилмаса агар, ҳозирда таркибимиз 90 фоизга тайёр десам бўлади. Ҳозиргача ўзимизга керакли бўлган ўйинчилар билан шартномалар имзолашга муваффақ бўлдик.  

- Туркия йиғинида жамоага грузиялик Левани Гвазава қўшилганди. Унинг “Нефтчи”да тўп суриши аниқ бўлдими?
- Ўйлайманки, у мавсумни биз билан бошлашга яқин турибди. Шу кунларда барчаси расман ҳал бўлади. Ҳозир Фарғонада биз билан шуғулланяпти.

- Биламизки, бу футболчи Россия премьерлигасида “Алания”, “Химки”, “Терек” каби жамоаларнинг асосий таркибларида тўп сурган ва ўзига яраша маҳоратга эга. Уни кўндириш қийин бўлмадими?
- Туркияга борганимизда уни танишимиз тавсия қилиб синаб кўришимизни маслаҳат берди. Шундан кейин учта учрашувда Гвазавани майдонга тушириб синовдан ўтказдик. У ўйинларда ўзини яхши томонлама кўрсатишга эришди. Бизга айнан шерикларини ажойиб паслар билан таъминлай оладиган, маҳорати юқори бўлган етакчи етишмаётганди. Гвазавани ёшларга ўрнак бўла оладиган ҳислатлари кўп. Футболчи сифатида ўзингиз айтиб ўтганингиздек, яхши жамоаларда тўп сурган. Унинг ўзига яраша номи бор. Ўйлайманки, у албатта жамоамизга фойда келтиради.   

- Ундан ташқари яна бошқа легионерларга қизиқиш билдирмадингизми?
- Битта ўйинда КотдИвуарлик футболчини синаб кўргандик, лекин у бизга ёқмади ва дарҳол жавоб бердик.

- Девид Ониянинг “Нефтчи”да тўп сурмаслиги борасидаги фикрларга жавобингиз қандай?
- Ҳозирча бу масала очиқ турибди. Айни пайтда Ония даволаняпти, шундан сўнг яна бир марта текширувдан ўтади. Хуллас, Ония ҳақида аниқ жавоб айтиш қийин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни охиригача кутамиз.

- Сўнгги тайёргарлик Фарғонада давом эттириляпти. Айтингчи, хориж йиғинидан келгач бирор бир футболчига жавоб берилмадими?
- Йўқ, ҳамма шу ерда. Ҳали айтганимдек, таркибимиз 90 фоизга тайёр. Янада савиялироқ футболчиларни қўлга киритишни хоҳлардик. Лекин ҳозирги йиғилган футболчиларимиз ҳам ўзларини кўрсатишга қодир.

- Демак, таркибдан нисбатан кўнглингиз тўқ, тўғрими?
- Ҳа, бу борада кўнглим анча тўлди. Туркияга кетимиздан 15-20 кун олдин таркиб борасида бироз қониқмаётгандим. Ҳозир эса кўнглим анча ёришяпти. Энг муҳими, йигитларни жой-жойига қўйиб, улар ўртасида аҳилликни, жипсликни юзага келтириб олишимиз керак. Қолаверса, футболчиларнинг интизомини биринчи ўринга олиб чиқамиз. Таркибимиздаги ўйинчилар ҳар хил клублардан келиб йиғилишяпти. Ҳар бир жамоанинг ўз фалсафаси, интизоми бўлади. Бизнинг истак ва хоҳишларимизни ўйинчиларимиз тезроқ тушуниб олишса бизга янада қулайроқ бўлади.

- Чемпионат яқинлашиб қолганини ҳисобга олсак, ҳозирда сизни нима безовта қиляпти?
- Ҳар доим инсонга оз бўлиб туюлаверади. Фақат бизга ҳозирги ҳолатдан чиқиб кетиш учун битта ғалаба керак. Ана шунда йигитларимизинг руҳияти янада кўтарилади. Гарчи имкониятлардан фойдалана олишмаётган бўлсада, уларнинг маҳорати етарли. Тез орада бу ҳолатдан чиқиб кетамиз.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  175
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  145
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: