UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Йўғе?! Балотелли "Ювентус"га ўтади  4 17:17"Барселона" ҳимоячиси жароҳат туфайли неча ҳафта майдонга туша олмайди?  6 16:38Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23. Ўйинолди матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  18 16:30Роналду ва унинг телефони мемларга айлантирилди (ФОТО)  22 16:22Ўзбек футболи Испаниядан андоза олади  22 15:43Расман: Ван Перси "Фейеноорд"га қайтди (+ФОТО)  11 15:27Снейдернинг "Ал Гарафа" сафидаги биринчи голини кўрдингизми? ВИДЕО  14 15:25"Реал" таклифини кутиб, сабр косаси тўлган футболчи ўз клуби билан шартномасини узайтирди  2 15:11Футбол мураббийларининг имзоларини кўрганмисиз? (+ФОТО)  31 15:00Теннис. Мария Шарапова ва Оқгул Омонмуродовани нима боғлаб туради? (ТОП10)  3 14:48Қизлар майдонга тушган ўйинда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўзаро дуранг ўйнашди  7 14:37Бухорода ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди  1 14:30Биринчи бўлимда гол ура олмаган "Барселона" иккинчи таймда 5та тўп киритди. "Бетис" - "Барселона" (ВИДЕО)  9 14:23"Локомотив"нинг ОЧЛдаги рақиби - БАА Суперкубоги соҳиби   3 14:12"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи. Унга 66 млн. евро тўланиши мумкин  4

Мулоҳаза: ФИФА ва Блаттер: Бош футбол ташкилотининг шахсий овунчоққа айлантирилиши Янгиликлар

Мулоҳаза: ФИФА ва Блаттер: Бош футбол ташкилотининг шахсий овунчоққа айлантирилиши

Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан 2014 йилги жаҳон чемпионатига старт берилди.
Ҳаяжонли ҳолатларга бой учрашувни 95 фоиз мухлислар томоша қилишгани аниқ. Мен ўйин ва ундаги баъзи жиҳатларга эътибор қаратмоқчиман.

Биринчи ўринда Бразилиядаги ташкилотчилик ва шароитлар хусусида. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан борган ОАВ ходимлари журналистлар учун яратилган шароитлар ЖАРдагидан яхши эмаслиги тўғрисида гапириб ўтишмоқда. Терма жамоалар ҳам баъзи муаммоларга дуч келган. Сайрга чиқиш чекланган, Чили истиқомат қилаётган меҳмонхонада таомлар борасида камчиликлар учрабди. ЖАРдаги жаҳон чемпионатига борган баъзи журналистлар Қатардаги Осиё Кубогига ҳам ташриф буюрган ва Қатардаги ташкилотчиликдан лол бўлиб қолганликларини гапириб ўтишганди. Блаттер футбол оиласига душман қилиб кўрсатишга уринаётган Бин Ҳаммам Осиё Кубоги ташкилотчилик даражасини ФИФАнинг жаҳон Кубогидан яхшироқ савияга олиб чиқа олганди. Швейцариялик қария эса ФИФАда қандай ўйинлар қилаётганини 1990-йиллардан бери кузатиб келяпмиз. У бир неча бор коррупция ва попа олишда айбланган, ЖЧнинг телеҳуқуқларини сотишдан тортиб уни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлардан пул олишда гумон қилинган. Лекин ҳозирча ҳамма айбловлардан қуруқ чиқиб келяпти. 2002 йил ҳакамлар Жанубий Корея терма жамоасининг қулоғидан тортиб, ярим финалгача олиб чиқишганди. Ўйлашимча, бу ишлар Блаттернинг кўмагисиз бўлиши мумкин эмасди. Мафия ва наркотик сотувига аралашган ҳакамни ЖЧга таклиф қилиш Блаттер бошчилигидаги инсонларнинг катта хатоси эди. 2006 йил эса у нимагадир кубокни ғолиб Италия терма жамоасига топшира олмаганди. Унинг ўрнига Леннарт Юханссон майдонга тушиб келганди. Балки, Блаттернинг итальянлар билан ёмон муносабати бунга тўсиқ бўлгандир. Ҳаммамни йўқ қилган Блаттер энди Платинига қарши кураш бошламаса эди. Бразилияда ўтган ФИФА конгрессида УЕФА давлатларидан ташриф буюрган вакиллар Блаттерга қарши норозиликларини очиқчасига намойиш этишди. Улар ФИФА президентининг нутқидан кейин уни олқишламаган ҳолда жимгина ўринларида ўтиришди. Шунингдек, УЕФА йиғилишида уни очиқдан-очиқ танқид қилиб ўтишди.

Аслида ФИФАнинг Бразилияга жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини қанчага сотгани ҳеч қачон маълум бўлмайди. Чунки мусобақа бошлангандан кейин ҳам стадионларда қурилиш ишларини давом эттираётган давлатга шундай йирик турнирни ишониб топшириш мумкинми? Қатардан ЖЧни тортиб олиш ҳақида унинг ўзи ОАВ ходимларига баъзи маълумотларни ошкор этган бўлса, бундан ажабланмайман. Унинг ФИФА президенти этиб сайланишида Ҳаммам кўп овозларнинг Блаттерга берилишига эришган. Лекин бу ишларни тафтиш қилишга йўл берилмади. Аксинча, вақти келиб у Ҳаммамни футболдан четга суриб қўйди. Бундай инсон жаҳон футболининг бош ташкилотига раҳбарлик қилишга нолойиқ.

Кеча Нишимура билан боғлиқ берган ҳолатга эътибор қилсак, унга қандайдир кўрсатма берилган бўлиши мумкин. Юқоридан. Пенальти, Хорватиянинг бекор қилинган голи, турли шубҳали қарорлар - барчаси бекорга эмас. Бирор ҳакамнинг ўз-ўзидан шундай қарорлар қабул қилишига ишонасизми? Футболда анчадан бери юрган инсон сифатида жавобим, йўқ. ФИФА очилиш учрашувида Бразилиянинг мағлубиятга учраши ёки ғалабасиз қолишига йўл қўя олмасди. Плетикоса тўпни қайтарганда пенальтин қайтадан тептирилиши ёки кейинроқ яна бир пенальти белгиланиши аниқ эди. Нишимура кеча шунчаки буйруқни бажарувчи инсонга айланди холос. Аслида айб япониялик реферида ҳам эмас. Байрон Морено, Гамал Гандурларнинг ўрнини бу сафар бошқа ҳакамлар эгаллайди.

Албатта, Блаттернинг футбол учун амалга оширган яхши ишлари ҳам бор, бироқ ФИФАни ўзининг шахсий овунчоғидек истаган тарафига юргазиши нотўғри. Кўрамиз, Блаттернинг бизга тайёрлаб қўйган яна қандай совғалари бор экан.

Беҳзод Назаров
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди Испания. "Реал" "Депортиво"ни шарманда қилди
Испания чемпионатининг 20-турида "Реал" ўз майдонида...  290
Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди Ла Лига. “Барселона” меҳмонда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Каталонияликлар “Бетис” майдонида йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.   199
"Роналду тарихдаги энг зўри эмас" "Роналду тарихдаги энг зўри эмас"
Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадона "Реал"...  110
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг