Муҳиддин Абдувалиев: "Фарғонага фақат ғалаба учун борамиз"
10 июн 2016 12:07
Янгиликлар
Муҳиддин Абдувалиев: "Фарғонага фақат ғалаба учун борамиз"
Олий лига 11-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси бугун вилоят дербисида Фарғона шаҳрининг “Нефтчи” клубига қарши майдонга тушишади.
Биз ўйиндан олдин жамоа мураббийи М Абдувалиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
-Бугун Фарғонага фақат ғалаба қозониш учун борамиз. Бошқа натижа бизни қониқтирмайди. Чунки энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Тўғри осон ўйин бўлмайди. Бизга рақиб ким бўлишини фарқи йўқ. Бу ёғига фақат ғалаба қозониб мухлисларимиз ишончини қайтаришимиз керак. Ўйлайманки “Истиқлол” стадионига борган мухлислар бугун зерикиб қолишмайди.
“Евро-2016”да кимга мухлислик қиламан? Дарвоқе бугун Европа чемпионати хам старт олади. Қўшниларимиз Россия жамоасига мухлислик қиламан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар