UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  1 16:30U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси – Ўзбекистон (матнли трансляция)  45 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:53"Комо" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  7 15:22"Фейеноорд" ван Персини жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди  3 14:48"Pink Ladies Cup 2025". Ўзбекистон 2-турда Иордания устидан ғалаба қозонди, вакилларимиз илк турда Корея Республикасига мағлуб бўлганди  0 14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  3 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  26 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  3 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5

Муҳиддин Абдувалиев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт" Янгиликлар

Муҳиддин Абдувалиев: "Мухлисларимизни хурсанд қилишимиз шарт"

Бугун олий лига 22-тур доирасида “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Биз учрашувдан олдин Қўқон жамоаси мураббийларидан Муҳиддин Абдувалиевнинг бўлажак  ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик.

- Бугун бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. “Металлург” жамоаси анча кучли, чемпионатда бир маромда ўйин намойиш қилиб келаётган жамоа. Лекин бу билан биз кучсизмиз демоқчи эмасман.  Биз ҳам секин- аста ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз.
Бугунги учрашув ўз майдонимизда бўлади, демак биз стадионга келган мухлисдарни хурсанд қилишимиз шарт. Ўйлайманки барча футболчилар бу маьсулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибдилар.

Қолаверса турнир жадвалидаги турган ўринимиз  ҳам бизга ғалабадан бошқа натижа қониқтирмаслигини кўрсатиб турибди. Шундай экан бугун барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз ва ғалаба қозона оламиз деб умид қиламан - дейди Муҳиддин Абдувалиев.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика