Муҳиддин Абдувалиев: "Бугун олти очколи ўйин бўлади"

Aslanov Jasurbek
2 авг 2016
Ўзбекистон чемпионати 16-тур доирасидаги “Обод” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Қўқон жамоасининг ёрдамчи мураббийи Муҳиддин Абдувалиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.
- Бугун биз учун ҳам, “Обод” жамоаси учун ҳам жуда муҳим ўйин бўлади. Бугунги баҳсни олти очколи ўйин дейиш мумкин, чунки “Обод” турнир жадвалида бизни таъқибчимиз бўлиб турибди. Йигитларимизни кайфиятлари яхши, барча футболчиларимиз маьсулиятни ҳис қилиб туришибди. Майдонга тушадиган футболчилар, мураббийларнинг айтганларини тўғри бажариб берсалар албатта ғалаба қозонамиз.

Тошкентга бир қанча мухлисларимиз етиб келишаётгани ҳақида эшитмоқдамиз. Мухлисларимизни хурсанд ҳолда қайтишлари учун барча ишни қиламиз – дейди Муҳиддин Абдувалиев.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia