Муҳиддин Абдувалиев: "Майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз"

Narzulla Saydullayev
22 окт 2016, 11:46
Олий лига 26-тур доирасида бўладиган “Қўқон-1912” – “Нефтчи” жамоаларининг ўринбосарлар таркиби ўйинидан кейин Қўқонликлар мураббийи Муҳиддин Абдувалиев ўз фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Ўринбосарлар таркибимиз анчадан буён ғалаба қила олмаётган эди. Йигитларни “Нефтчи”га қарши руҳан тайёрлаш керак эди. Манимча бу ишни уддалай олдик. Бугунги баҳсда футболчилар борларини бериб ҳаракат қилишди. Гарчи пеналтидан фойдалана олмаган бўлсак ҳам асосийси ғалаба қозондик. Ўйлайманки қолган  учрашувларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатамиз.

Эртанги бўладиган асосий таркиблар ўйини ҳақида нима дейишим мумкин. Биз учун ҳал қилувчи палла етиб келган, шунинг учун энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. “Нефтчи” вилоятимиздаги ўз шонли тарихига эга жамоа. Биз рақибларни ҳурмат қиламиз, лекин майдонга фақат ғалаб учун чиқамиз -дейди Муҳиддин Абдувалиев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia