

56 ёшли португалиялик мутахассис "шпорлар"да йилига 15 миллион фунт маош олади.
Бу Маурисио Почеттинонинг олган маошидан 2 баробар кўп дегани.
Моуринью лондонликлар билан 2022/23 йилги мавсумга қадар шартнома имзолади.
"Тоттенхэм" АПЛда 12 турдан сўнг 14-ўринни эгаллаб турибди. Лондонликлар ЕЧЛда эса 4та ўйиндан сўнг "Бавария"дан кейин гуруҳда иккинчи бўлиб туришибди.


