UZ

Моуриньо - Клоппга: "Пулинг кўп бўлса, банкка қўймасдан, тўғри ишлатишни ўрган" Янгиликлар

Моуриньо - Клоппга: "Пулинг кўп бўлса, банкка қўймасдан, тўғри ишлатишни ўрган"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ливерпуль"даги ҳамкасби Юрген Клоппга жавоб берди.

Олдинроқ "Ливерпуль" бош мураббийи Поль Погбанинг трансферига сарфланган маблағ ва трансферлар ойнасидаги нарх борасида фикр билдирганди.

"Агарда сенда пул кўп бўлса, буни банкка қўймасдан, ақл билан сарфлашни ҳам билиш керак. Чунки пулнинг қадри ортмоқда. Муҳими мухлислар ўша сарфланган пуллар учун келган футболчининг (Погба ҳақида гап кетмоқда) ҳаракатларидан мамнун.

Фикрнинг ўзгариши - ишлар анчагина тартибга келганини билдиради. Балки шунча маблағ сарфлаганидан кейин "Ливерпуль" ҳам чемпион бўлар. Бироқ АПЛда кўп маблағ ишлатган эмас, энг кучли жамоа ғолиб бўлади", - деди Моуриньо.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг