Моуриньо: "Касильяс билан саломлашаман ва бу ҳақда бошқа гапирманг"

Aslanov Jasurbek
29 сен 2015, 11:10
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Порту" дарвозабони Икер Касильяс билан учрашганда саломлашишини айтди.

Жамоалар чемпионлар лигасида бир-бирига қарши баҳс олиб боради.

"Касильяс билан саломлашаман ва бу борада бошқа гапирмайсиз" - дейди португалиялик мутахассис.

Моуриньо "Реал"да ишлаган кезлари, Касильяс билан келиша олмай қолган эди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги ўйин бугун 23:45да бошланади ва "UZREPORT" телеканали баҳсни тўғридан-тўғри олиб кўрсатади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com