"Монако" "Реал"нинг Чуамени бўйича таклифини рад этди

Alisher
30 мар 2022
"Монако" "Реал"нинг ярим ҳимоячи Орельен Чуамени бўйича берган таклифига рад жавобини берди.

"Реал" ёзги трансфер ойнасида Орельен Чуамени билан шартнома имзолаш учун Лука Йович ва 30 млн евро таклиф қилди. Аммо, "Монако" таклифни қабул қилмади ва 50 млн евро талаб қилди.

Футболчи Мадрид клубининг мавсумлар оралиғидаги мақсади ҳисобланади, сабаби "Реал" Каземиронинг позицияси учун яхши ўринбосар қидирмоқда.

Футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Defensa Central