МЛС ўзгача форматда рестарт олади. Баҳслар Walt Disney World'да ўтади

Eldor Akmurzayev
10 июн 2020
МЛС раҳбарияти жорий мавсумни 8 июлдан бошлаб, ноодатий форматда давом эттиришни режалаштирмоқда.

Флоридадаги Walt Disney World'да жойлашган ESPN Wide World of Sports комплексида мухлисларсиз турнир ташкил этилади. Унда МЛСнинг барча 26та жамоаси қатнашади.

Иштирокчилар 6 гуруҳга бўлинади ва баҳслардаги натижалари чемпионатнинг ҳозирги жадвали бўйича ҳисоблаб борилади.

Гуруҳ босқичидаги энг яхши 16 жамоа плей-оффга йўл олади, ғолиб эса КОНКАКАФ Чемпионлар Лигасига чиқади.

Жамоалар 24 июнь куни машғулотларни одатдаги режимда бошлаши мумкин.

Коронавирус пандемияси туфайли март ойида МЛС мунтазам чемпионати 2 турдан сўнг тўхтатилганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: The Guardian