UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  0 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   9 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  13 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  7 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5

MLS. Лос-Анжелес дербиси ва кучлилар тўқнашуви. Чорак финал превьюси Янгиликлар

MLS. Лос-Анжелес дербиси ва кучлилар тўқнашуви. Чорак финал превьюси

Эртага, АҚШ миллий чемпионати плэй-офф босқичининг 1/4 финал раунди доирасида бош совринни қўлга киритиш йўлида ҳозирча омади келаётган мусобақани якуний турнир жадвалида кучли бешликда якунлаган жамоалар ўзаро баҳсга киришишади.

Нью-Йорк ва Торонто шаҳарлари жанги

Ғарбий минтақада деярли бутун мавсум давомида карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келган "Нью-Йорк Сити" 24 иштирокчи орасида 6 мағлубият қайд этган ҳолда, фақатгина Лос-Анжелес шаҳри бош жамоасидан кейин энг кам омадсизликка учраган клуб бўлди. Улар бу сафар, чемпионлик пойгасида баҳоли қудрат қатнашган ва якунда Руни жамоаси билан бир ҳил очко тўплаб, тўплар нисбатига кўра 4-ўринни эгаллаган "Торонто" билан беллашиб кўришади.



Азалий рақобатчилар баҳси

Пешқадамлар ичида кўпроқ дурангга мойил бўлган ва олтин медаллар учун курашда ҳақиқий гигант жамоа олдида ожиз қолган "Сиетл Саундерс" 2-ўринни эгаллаш йўлида учун доимий рақобатчиси бўлиб келган "Реал Солт-Лейк" билан рўбарў бўлди. Ҳар иккала жамоада ҳам таркиб асосини турли давлат фуқаролигига эга тажрибали легионер футболчилар ташкил қилишади. Шундай экан, ўйин қизиқарли курашлар остида ўтишига заррача шубҳа йўқ.


Кучлилар беллашуви

Яна бир бутун мавсум бўйи совринли ўринлар учун кескин равишда курашиб келган мусобақанинг икки грант клуби "Атланта" ва "Филадельфия" ўзаро тўқнаш келишди. Мезбон жамоа бош совриннинг амалдаги совриндори бўлса, Юта штати вакиллари ҳали бирон марта шоҳсупага кўтарилишмаган. Тўғри, ўтган мавсумдаги муваффақият ташкил топганига эндигина беш йил тўлган атланталиклар тарихидаги биринчиси бўлган эди. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу баҳсга нисбатан қизиқиш аудиторияси сезиларли даражада катта бўлиши аниқ.


Лос-Анжелес иккига бўлинади


АҚШнинг энг кўркам ва чиройли шаҳарларидан бири бўлган Лос-Анжелесда жойлашган юқори савияли ўйинчиларга эга икки грант клуб ғарбий зона чемпиони "Лос-Анжелес" таркибида бўйдор ва жисмоний жиҳатдан жуда бақувват футболчи Златан Ибрагимовичга эга "ЛА Гэлакси"га қарши аёвсиз жанг олиб боради. Шу куни, кўҳна шаҳар аҳолиси икки томонга ажралади ва ишқибозлар кучли жамоаларнинг супер учрашувига гувоҳ бўлишади.


Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика