UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

"Mixed zone". Санжар Қувватов: "Пенальти белгиланган ҳар икки вазият кулгули" Янгиликлар

"Mixed zone". Санжар Қувватов: "Пенальти белгиланган ҳар икки вазият кулгули"

Суперлига учинчи турининг марказий баҳси "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг (2:1) "шерлар" дарвозабони Санжар Қувватов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мавсумни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаган "Пахтакор", сўнгги йиллардаги энг азалий рақибига қарши бўлиб ўтадиган учрашувга қандай тайёргарлик кўрганди?

- Бугунги учрашувда йўқотадиган нарсамиз йўқ эди, фақатгина майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак эди. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг жамоа кўп танқид қилинди ва ҳар бир футболчи ичидан нималар ўтганини ўзи билади. Бугун барча бор кучини ишга солди ва шу сабаб бугун ғалабага эришдик деб ўйлайман.


- Бугунги учрашувни жамоа қандай ўтказди?

- Ўйинни жуда зўр ўтказдик деб ўйлайман, чунки ҳар бир позициядаги футболчи бор кучини ишга солди ва шу сабаб бугун биз ғолиб бўлдик.


- Бугун сиз қўриқлаган дарвозага икки маротаба пенальти белгиланди. Ўша вазиятларда 11 метрлик жарима зарбасини белгилашга асос бор эдими?

-  (кулади) Кулгули ҳолат тўғриси, иккала пенальти белгиланган вазиятлар кулгули. 


- Ўйин охирида 11 метрлик зарбани бартараф этдингиз ва жамоангиз ғалабасини сақлаб қолдингиз. Ўйинда иккинчи маротаба пенальти белгиланган вазиятда, пенальтини қайтаришингизни аввалдан сезганмидингиз?

- Йўқ, пенальтини зарбасини аниқ қайтаришини ҳеч ким ҳис қилмайди. Мен йигитларнинг юзига қарадим ва уларнинг юзида ҳамма нарса сезилиб турган эди. Мен нима учун пенальти белгиланганини билмайман. Бу ҳакам қарори эди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика