UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Саутгемптон"га қарши баҳсда четлатилган Моуриньо нечта учрашувни ўтказиб юборади?  2 15:56Месси, Алексис, Кьеллини. Ёзда эркин агентга айланадиган футболчилар рамзий терма жамоаси  6 15:50Темурхўжа Абдухолиқов: “Ҳалол ишлаганимизда мевасини берар эди”  51 15:45Ёшлар лигаси. 19-турнинг қолдирилган ўйинлари. LIVE ҳисоблар  3 15:16Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Футбол ТВ)  14 15:16Темурхўжа Абдухолиқовни табриклаймиз!  14 15:059-12 ёшли ўзбекистонлик футболчилар учун Европада кўрик!  22 15:05Черчесов Жанубий Корея ва Эрон терма жамоаларига қарши учрашувлар учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  2 14:49Olamsport: Ирода Тўлаганова теннисга қайтди, Истомин рейтингда кўтарилди ва бошқа қизиқарли хабарлар  0 14:12"Барселона" қишда яна бразилияликни харид қилишга уриниб кўради  18 14:05"Тилла йигитлар" ва уларнинг келажаги  6 13:46Олий лига. 22-тур. "Қизилқум" - "Олмалиқ" 2:2 (видео)  2 13:13"Боруссия" Д - "Реал". "Қироллик клуби"нинг 20 кишилик таркиби эълон қилинди (+ФОТО)  26 13:02Ёш қаламкашлар диққатига! Севимли жамоангиз ҳақида мақола ёзишни истайсизми?   30 12:58Олим Толибжонов "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувида қандай хатоларга йўл қўйган?  23

15 сен 10:06
Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Таркиб ва тактика танлашда хато қилдим"

Ғузорда “Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтган учрашув якунига етгач, дастлаб журналистларга ўз фикрларини меҳмонлар устози билдирди.
Ғузорда қийин учрашув ўтказдик. Негаки, “Шўртан” ҳам ўзига хос жамоа ва буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоа сифатида рақибга очко улашишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски, бугун ўзимиз учун қимматли бўлган очколарни бой бердик. Лекин олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз навбатдаги учрашувларда максимал даражада ҳаракат қилиб борамиз.

-Бугун “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига нима етишмади?
-Энг биринчи галда таркиб ва ўйин тактикасини танлашда хато қилдим. Кейин эса йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олмадим. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган “Бунёдкор”га қарши ҳар қандай жамоа бир неча карра ортиқча куч билан тўп суришга, қаршилик қилишга интилади. Бугун биз “Шўртан” жамоаси мисолида бу ҳолатга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

-Очко йўқотилиши шогирдларингиз кайфиятига қанчалик тарзда салбий таъсир кўрсатиши мумкин?
-Аввало ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Йигитларни кайфиятини кўтарган ҳолда навбатдаги учрашувларга ҳар доимгидек тайёргарликни сусайтирмай олиб борамиз. Олдимизда чемпионатнинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ва мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири – мамлакат Кубоги учун “Насаф” билан “тўқнашувимиз” кутиб турибди. Бунга йигитлар билан профессионал тарзда ёндошиб, иш олиб борамиз.

-Мутахассис сифатида аутсайдерлар қаторида бораётган бугунги рақиб жамоанинг ҳолатини қандай баҳолайсиз. Нима деб ўйлайсиз “Шўртан” олий лигада қолиш масаласини ижобий ҳал қила оладими?
-Ташқаридан баҳо бериш осон иш эмас. Шунга қарамай “Шўртан”нинг ўйини менга ёқди. Таркибда яхши футболчилар борлиги кўриниб турибди. Аммо жамоа сўнгги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўйди. Мисол учун ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” ва сафарда “Бухоро”га мағлуб бўлди. Бундай ҳолатда тезроқ чиқиб кетилса ва кейинги учрашувларда бугунгидек ўйин намойиш этилса, “Шўртан” элитада қолиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал этиши, албатта мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  242
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  190
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: