UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 13:45Маскерано: "Месси номига бўлаётган танқидларга қўшилиб бўлмайди"  1 13:14"Реал" Ҳиндистондаги ўсмирлар мундиалда "ов" қилмоқда  3 13:13Моманидан ўзига хос карикатура: Роналду vs Месси   5 12:58Бугун футбол. "Олмалиқ" - "Машъал"  1 12:53Италиялик офицер - Клаудио Раньери!  5 12:36ВИДЕО. Футбол тарихида жарима тўпидан урилган энг чиройли голлар   5 12:35Таъзия билдирамиз  4 12:20Olamsport: Ўзбек боксчиси WBC чемпионлик жангига яқин, дзюдочимиз ЖЧ совриндори ва бошқа хабарлар  0 12:11Карикатура: Энг юқорида инглизлар   13 12:03“Насаф” – “Динамо” учрашуви чипталари сотувда  6 11:59Роналду Пересдан МЮ футболчисини сотиб олишни сўради  11 11:51Marca: Месси "Олимпиакос" билан ўйин вақтида ширинлик истеъмол қилган  10 11:46Нега ҳалигача терма жамоага хорижий мураббий тайинланмади?   48 11:27Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади  102

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Миржалол Қосимов ва Олександр Пишур иштирок этишди.
“Эртага қизиқарли ва шу билан бирга муҳим ўйин бўлиб ўтади. Маълумки, Ўзбекистон кубоги соҳиби тўғридан-тўғри ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинниг аҳамияти катта. Аввалги финалларда ғалабага эриша олмаган “Насаф” бу йил Рўзиқул Бердиев бошчилигида яхши ҳаракат қиляпти. Чемпионатда ҳам жамоа яхши иштирок этмоқда. “Насаф” бизга доим жиддий қаршилик қилиб келган. Аммо “Бунёдкор” мунтазам совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган ва бу сафар ҳам бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Қосимов.

“Эртага финал ўйини. Психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади”, - дейди Пишур.

- “Навбаҳор” билан ўйинда шогирдларингиз олис масофадан кўп марта зарба беришди ва бу самарали бўлди. Эртага ҳам шундай услубни кўрамизми?

- Зарба бермаса гол бўлмайди. Эртага гол уриш учун вужудга келадиган ҳар бир вазиятга жиддий аҳамият берамиз.

- “Насаф”ни қандай ўргандингиз? Сўнгги икки турда жамоа етакчиларга қарши баҳс олиб борди.

- “Насаф” яхши ўйнади. Ютиши ҳам мумкин эди. Геворкян ярим финалда яхши ҳаракат қилганди. Менимча, чемпионатда у ўзини Кубок финали учун аяди. У янада яхшироқ тўп сура олади. Сўнгги уч йилдан бери шаклланиб келаётган “Насаф”нинг ўйини бир текис. Бердиев ижобий натижага эришамоқда. Ёшларга ҳам катта аҳамият беряпти.

- Терма жамоа мураббийи сифатида эртага Бойдуллаев ва Юнусов ўйинларини кузатиш имкони бўладими?

- Нафақат улар, Лазиз Убайдуллаев ҳам яхши ўйнаяпти. Геворкян билан кўп ҳолларда алмашиб ўйнаётганлиги Геворкяннинг ишини енгиллаштирмоқда. Лекин бу позицияда рақобат кучли. Чақириш-чақирмасликни вақт кўрсатади.

- “Бунёдкор” пенальтилар сериясига тайёргарлик кўряптими?

- Ҳа. Лекин эртага ишни пенальтилар сериясига қадар олиб бормасликка ҳаракат қиламиз.

- Нестеровдан ташқари йўқотишлар борми?

- Худога шукур йўқ.

- “Навбаҳор”га қарши ўйнамадингиз. “Шўртан” билан кечган баҳсда ўйинингиз чиқмади. Финалга руҳан тайёрмисиз?

Олександр Пишур: - Ҳаммаси жойида.

- Стадионга мухлислар қайтиши учун нима қилиш лозим?

- Чемпионат кучли бўлиши керак. Масалан, кеча “Рубин” “Том”га ютқазди. Мана шундай ўйинлар бўлса мухлислар ўз-ўзидан кўпаяди. Шунчаки ўйин бўлиши керак эмас. Ҳар бир ўйин рақобатга бой ва шиддатли ўтиши лозим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  237
Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти
Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш,...  118
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  107
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: