UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  2 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  7 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  188 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Финалнинг аҳамияти жуда катта"

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2013 финал учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Миржалол Қосимов ва Олександр Пишур иштирок этишди.
“Эртага қизиқарли ва шу билан бирга муҳим ўйин бўлиб ўтади. Маълумки, Ўзбекистон кубоги соҳиби тўғридан-тўғри ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Шунинг учун ҳам эртанги ўйинниг аҳамияти катта. Аввалги финалларда ғалабага эриша олмаган “Насаф” бу йил Рўзиқул Бердиев бошчилигида яхши ҳаракат қиляпти. Чемпионатда ҳам жамоа яхши иштирок этмоқда. “Насаф” бизга доим жиддий қаршилик қилиб келган. Аммо “Бунёдкор” мунтазам совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган ва бу сафар ҳам бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз”, - дейди Қосимов.

“Эртага финал ўйини. Психологик жиҳатдан тайёр бўлишимиз керак. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади”, - дейди Пишур.

- “Навбаҳор” билан ўйинда шогирдларингиз олис масофадан кўп марта зарба беришди ва бу самарали бўлди. Эртага ҳам шундай услубни кўрамизми?

- Зарба бермаса гол бўлмайди. Эртага гол уриш учун вужудга келадиган ҳар бир вазиятга жиддий аҳамият берамиз.

- “Насаф”ни қандай ўргандингиз? Сўнгги икки турда жамоа етакчиларга қарши баҳс олиб борди.

- “Насаф” яхши ўйнади. Ютиши ҳам мумкин эди. Геворкян ярим финалда яхши ҳаракат қилганди. Менимча, чемпионатда у ўзини Кубок финали учун аяди. У янада яхшироқ тўп сура олади. Сўнгги уч йилдан бери шаклланиб келаётган “Насаф”нинг ўйини бир текис. Бердиев ижобий натижага эришамоқда. Ёшларга ҳам катта аҳамият беряпти.

- Терма жамоа мураббийи сифатида эртага Бойдуллаев ва Юнусов ўйинларини кузатиш имкони бўладими?

- Нафақат улар, Лазиз Убайдуллаев ҳам яхши ўйнаяпти. Геворкян билан кўп ҳолларда алмашиб ўйнаётганлиги Геворкяннинг ишини енгиллаштирмоқда. Лекин бу позицияда рақобат кучли. Чақириш-чақирмасликни вақт кўрсатади.

- “Бунёдкор” пенальтилар сериясига тайёргарлик кўряптими?

- Ҳа. Лекин эртага ишни пенальтилар сериясига қадар олиб бормасликка ҳаракат қиламиз.

- Нестеровдан ташқари йўқотишлар борми?

- Худога шукур йўқ.

- “Навбаҳор”га қарши ўйнамадингиз. “Шўртан” билан кечган баҳсда ўйинингиз чиқмади. Финалга руҳан тайёрмисиз?

Олександр Пишур: - Ҳаммаси жойида.

- Стадионга мухлислар қайтиши учун нима қилиш лозим?

- Чемпионат кучли бўлиши керак. Масалан, кеча “Рубин” “Том”га ютқазди. Мана шундай ўйинлар бўлса мухлислар ўз-ўзидан кўпаяди. Шунчаки ўйин бўлиши керак эмас. Ҳар бир ўйин рақобатга бой ва шиддатли ўтиши лозим.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика