UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  0 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  0 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  2 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  4 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  17 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими керакли натижага эришдик. Бунинг яхши ва ёмон тарафлари бор. Биринчи бўлимда суст ҳаракат қилдик. Оддий вазиятларда хатога йўл қўйдик. "Андижон" жамоаси қарши ҳужумлар ва стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биринчи голни ўз хатомиз эвазига ўтказиб юбордик. Иккинчи гол қарши ҳужум эвазига юзага келган пенальти орқали урилди.

" Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли ўйинчиси бор, бу албатта мухлислари. Бу стадионга келадиган ҳар бир жамоага осон бўлмайди. Иккинчи бўлимда керакли натижани қайд эта олдик. 3 очко қолади, ўйин эсдан чиқади.


- Жамоангиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтда нималарни ҳис қилдингиз?

- Қанақа ротация қилиш ва кимни захирага олиш ҳақида ўйладим. Иккита гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезкор жавоб голини киритдик. Бу бизда ишонч пайдо бўлишига сабаб бўлди.

- Бугун жамоангиз барибир ғалаба қозона олишини мураббийлик ҳиссиётлари билан сездингизми?

- Танаффусда йигитларга шу ҳақида айтдим. Йигитларга ишонгандим. Бошиданоқ ғалаба учун келгандик. Бу саволингиз кимдадир нотўғри кайфиятни уйғотиб қўйиши мумкин.

- "Андижон" жамоаси биринчи бўлиб 2 та гол уришини кутганмидингиз?

- Қизиқ саволларни бераяпсизлар. Ўйинга тайёргарлик кўрганда ҳар бир вазиятга тайёр туриш керак. Олимпия терма жамоамиз Миср билан ўйинда ҳимоячи тўпни узоқлаштирмоқчи эди, тасодифан гол бўлиб кетди. Футболда кутилмаган ҳодисалар кўп бўлади.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика