Миранчук "Аталанта"дан кетмоқчи эмас

Alisher
27 апр 2021
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ўйин амалиёти камлигига қарамасдан клубдан кетишни режалаштирмаяпти.

"Алексей "Аталанта"да охиригача ўйнамоқчи ва шундай бўлади ҳам. Бу ҳаёт, бу иш. Алексей нима қилаётганини биларди. У курашмоқда.

Юқори рақобат, у курашмоқда. Руҳни туширмайди. Пессимизм йўқ. Ёмон кайфият ҳам йўқ", - дейди агент.

25 ёшли хавбек жорий мавсум А Серия доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: РБ-Спорт