Мини-футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур баҳслари старт олди

Sherzod Nurmatov
17 окт 2021, 19:18
Жиззах вилояти мезбонлик қилаётган мазкур турда 8 та жамоа юқори ўринлар учун кураш олиб боришмоқда.

Булар — "Матонат", "Байнал-Минал", "Жиззах", "Андижон", "Фарғона", "Зомин", "Қўқон", "Наманган".

Учрашувлар олдидан 3-тур очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда жамоалар ҳамда мусобақа ташкилотчилари, жумладан, ЖФА биринчи вице-президенти А. Мусулмонов ҳамда Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ином Тожибоев, Ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш маркази раиси Рустам Меҳмонов ҳамда Осия ампутантлар футболи ассоциацияси вице-президенти Ровшан Меҳмонов иштирок этди. Ташкилотчилар мазкур мусобақада қатнашаётган барча жамоа аъзоларига омад тилашди ва 3-тур баҳсларига старт берилди.

3-турнинг дастлабки кун учрашувлари натижалари билан танишинг:

Фарғона - Қўқон 8:1

Андижон - Зомин 7:1

Матонат - Жиззах 7:0

Байнал-Минал - Қўқон 5:1

Байнал-Минал - Фарғона 6:0

Қўқон -Матонат 1:6

Жиззах - Андижон 5:1

Зомин - Фарғона 2:7

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›