UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Суперлига. Норхоновнинг иккита голи "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди  28 20:51Суперлига. "Пахтакор" АГМКни йирик ҳисобда таслим қилди  245 20:50Суперлига: "Насаф" ўз уйида "Локомотив" томонидан мағлуб этилди  90 20:40МЮ де Лигтни бу мавсум сотиб олмайди   4 20:23А Серия. "Сампдория" - "Ювентус". Асосий таркиблар маълум  2 20:10Почеттино: "ЕЧЛни ютсак, бир ҳафта йиғласам керак"  13 19:40Карикатура: "Барселона" жорий мавсум "требл" қайд эта олмади  15 19:20Россия чемпионатида мавсум якунланди. Чалов энг яхши ёш тўпурар, Денисов жамоаси ўтиш ўйинида майдонга тушади  3 19:05Омар Момани карикатураси: "Кўршапалаклар" Месси ва бошқа каталонияликларнинг "қонини сўрди"   16 18:41"Манчестер Юнайтед" - "Бавария". Манкунианликларнинг асосий таркиби маълум!  10 18:20"Насаф" - "Локомотив": Ишқибозга айланган Кенжабоев, афсонавий Темиров ёхуд жамоалар стадионга етиб келишди  27 17:55Qatar Sports Investment Англиядаги жамоани сотиб олмоқчи  8 17:41Olamsport: Боксчи собиқ UFC жангчисини нокаутга учратди, бугун хоккей бўйича ЖЧда ҳал қилувчи ўйинлар  0 17:39Суперлига. "Пахтакор" - АГМК учрашувида Агишев, Қаршида Нажафалиев ишлайди  10 17:35Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  76

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди

Миллий терма жамоамизга аргентиналик мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинлангани хақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионитига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.

"Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати-2022 йўлланмасини қўлга киритиш.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз деган умиддаман", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг