

"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичнинг агенти Матей Кежман футболчининг келажаги ҳақида гапирди.
"Қарор қабул қилинди: Милинкович-Савич "Лацио"да қолади", – деди агент "Corriere dello Sport" нашрига.
Аввалроқ 27 ёшли хавбекни "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" билан боғлашган эди.



