"Милан" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олиши мумкин

Alisher
19 янв 2022, 10:16
"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Жафет Тангангага қизиқмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Италия клуби марказий ҳимоячи қидирмоқда ва 22 ёшли англияликни мавсум сўнггига қадар ижарага олиш вариантини ўрганмоқда.

Шу билан бирга "Тоттенхэм" кейинги ҳафтага қадар футболчини жамоадан қўйиб юборишга тайёр эмас.

Танганга 2021/22 йилги мавсум "Тоттенхэм" таркибида 17та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano