

Маълумотларга кўра, россонерлар франциялик футболчи билан тўлақонли шартнома имзоламай, уни "Челси"га қайтаришга қарор қилишди.
Олдинроқ Италия клуби Бакайоко билан битим тузмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Франциялик жорий мавсум стартидан олдин ижара асосида "Милан"га ўтганди. У А Сериянинг 28та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.



