"Милан" Бакайоконинг ижарасини муддатидан олдин тўхтатмоқчи

Alisher
22 апр 2022
Ярим ҳимоячи Тьемуе Бакайоко "Милан"ни режалаштирилган муддатдан бир йил эрта тарк этиши мумкин.

27 ёшли футболчи "Челси"га тегишли. У ўтган йилнинг августида "Милан"га икки йиллик ижара асосида ўтганди. "Россонери"да ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи ҳам бор.

Аммо, "Милан" Бакайокони нафақат харид қилишни режалаштирмаяпти, балки уни жорий мавсум сўнггида "Челси"га қайтармоқчи - битимда кўрсатилганидан бир йил эрта.

Бакайоко "Милан" таркибида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушди. Унинг ижараси клубга 2 млн еврога тушди.


AlisherMuallif
Manba: Calciomercato