"Милан" асосий ҳимоячиларидан бири мавсум охирига қадар сафдан чиқди

Narzulla Saydullayev
4 дек 2021, 00:32
Ҳимоячи операция ўтказган.

"Милан" жамоаси ҳимоячиси Симон Кьер Италия А Серияси 15-туридан ўрин олган Женоага қарши учрашувда оғир жароҳат олганди. 

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, футболчи тиззасидан операция ўтказган. Тикланиш муддати тахминан олти ой. Шундай қилиб, ҳимояси учун катта эҳтимол билан мавсум якунланди.

Маълумот учун, Симон Кьер бу мавсумда 11 марта майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano