

"Милан" раҳбарияти жамоа сардори Алессио Романьоли билан ҳамкорлик муддатини узайтириш борасида музокараларни бошлаган. "Россонерилар" ҳимоячига 3 йиллик битим таклиф қилмоқчи. Маълумот учун, томонлар ўртасида тузилган амалдаги шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



