

"Анчелотти мен учун барча даврларнинг энг зўр мураббийи, У ҳар хил мамлакатга бориб, чемпионликни қўлга кирита олган мураббий. Унда энг зўри бўлиш учун барча ҳислатлар бор",-деди Микель Артета.
64 ёшли мутахассис фаолияти давомида "Ювентус", "Милан", "Челси", ПСЖ, "Реал Мадрид", "Наполи", "Бавария" ва "Эвертон"ни бошқарган. Унинг ҳисобида 25 та соврин бор ва улардан тўрттачи EЧЛ ҳисобланади.




