“Металлург”: Барча футболчиларимиз тест синовларидан муваффақиятли ўтишди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2019, 10:17
1-тур олдидан “Металлург” футбол клубининг турли сабаблар билан Ўзбекистон футбол федерацияси тест синовларидан ўта олмаган футболчилари қайта имтиҳондан ўтказилди.

Шуни мамнуният билан қайд этиш лозим, бу сафар синовдан ўта олмаганлар бўлмади. “Металлург” Термиз сафарига тўлиқ таркиб билан йўл олади. Ёшлар эртага Термиз сари йўлга тушишса, асосий таркиб футболчилари 9 март куни парвоз этишади.

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” – “Металлург” учрашуви 10 март куни соат 14:00 да “Сурхон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати