

Ушбу ғалаба кўк-анорранглилар ҳужумчиси Лионель Месси учун ўзгача аҳамиятга эга. Аргентиналик форвард бу баҳсда "Барселона"даги 33-совринини қўлга киритди ва клуб тарихидаги энг кўп соврин ютган футболчига айланди. Аввалги энг яхши натижа Андрес Иньестага тегишли эди. Иньеста "Барселона" билан 32та турнирда ғолиб чиққан.





