Месси ўйиндан сўнг "Эльче" дарвозабони либосини сўради
25 фев 2021 11:48
Янгиликлар
Месси ўйиндан сўнг "Эльче" дарвозабони либосини сўради
"Барселона" кеча Ла Лига 1-тур доирасидаги кўчирилган ўйинда "Эльче" билан ўйнади.
"Кўк-анорранглилар" бу ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мезбонлар сафида ақлбовар қилмас ўйин намойиш этган Лионель Месси дубль қайд этди.
Ўйиндан сўнг 33 ёшли аргентиналик "Эльче" дарвозабони Эдгар Бадиянинг олдига келди ва либосларни алмашишди. Қайд этиш керакки, либос алмашиш ташаббуси Мессидан чиққан.
Ушбу голлар эса Леога Ла Лига турнир жадвалида 18та гол билан биринчи ўринга чиқиб олишига ёрдам берди.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар