

Маълум бўлишича, парижликлар ғалаба қозона олмаган Лига 1 доирасидаги "Лорьян"га қарши ўйиндан бир неча соат ўтиб, баъзи футболчилар вақтни бой бермасликка қарор қилишган.
Жумладан, аргентиналиклар биринчилардан бўлиб таътилга жўнаб кетишди. Манбанинг хабарига кўра, Анхель ди Мария, Мауро Икарди ва Леандро Паредес Лионель Мессининг шахсий самолётида уйларига қайтишган.
Бироқ ПСЖнинг асосий футболчилари Рождество байрамидан сўнг дарров қайтиши ёки Франция кубоги доирасидаги учрашувни ўтказиб юбориши ҳозирча маълум эмас.



