Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистентга айланди
25 фев 2018 02:12
Янгиликлар
Месси Ла Лига тарихидаги энг яхши ассистентга айланди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг 25-турида “Жирона”га қарши баҳсда жамоасининг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилди.
Бу аргентиналик футболчининг каталонияликлар таркибида Испания чемпионатида 407-учрашувдаги 148-голли узатмаси бўлди.
Бу борада у “Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Мичел Гонсалесни ортда қолдирди. Мадридликлар шарафини 1982 йилдан 1996 йилгача ҳимоя қилган футболчи примерада 404 та учрашувда 147 марта голли узатмани амалга оширган эди.
Шу тариқа Месси бу борада ўрнатилган рекордни янгилади. Месси шунингдек, Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурар номини ҳам ўзида сақлаб турибди. 30 ёшли ҳужумчи ҳозиргача Ла Лигада 371 та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар