

"Биз ғалаба қозонишни хоҳлаган эдик, лекин бу амалга ошмади. Тезкор гол урдик, аммо исландлар ҳисобни тенглаштиришди. Улар ҳимояда мустаҳкам туришди, бўш зоналар топиш ва ёриб ўтиш қийин бўлди.
Ҳа, бизда имконият бўлди, лекин мен ундан фойдалана олмадим. Ғалабага ҳақли эдик, ҳозир дам олишга ва кейинги учрашувга тайёрланишга вақт бор", - деди Месси.




