

17 ёшли иқтидор соҳибини таклиф қилиш ташаббускори парижликлар юлдузи Лионель Месси ҳисобланади. Лео ўз ҳамюртининг ўйинидан қойил қолган ва уни ҳозирги жамоасида кўришни истайди, деб хабар берди "Football Italia".
Ромеро ўтган ёзда "Лацио"га ўтган эди. Рим клуби истиқболли футболчи билан ушбу мавсум якунида тугайдиган меҳнат шартномасини имзолаган.
Аргентиналик футболчи жорий мавсум "бургутлар" таркибида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.



