

Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Ўйиннинг энг яхши футболчиси деб аргентиналиклар сардори Лионель Месси топилди. Форвард гол муаллифига айланди.
Мессининг ҳисобида энди Аргентина терма жамоаси расмий ўйинларида 39та гол бор, Лео бу борада миллий жамоа тарихида биринчи ўринга чиқиб олди.
Аргентина терма жамоаси "A" гуруҳида кейинги ўйинни 19 июнь куни Уругвайга қарши ўтказади, Чили эса бир кун олдин Боливияга қарши ўйнайди.




