
Иккала футболчи ҳам шамоллаб қолган, шу боис уларга даволаниб олиш учун имкон берилди. Мертезакер ва Озил миллий терма жамоа сафига 14 ноябрь куни бориб қўшилишади. Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Италия (15 ноябрь) ва Англия (19 ноябрь) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.