

"Ушбу финалда ғалаба қозониш учун кўп ишладик. Сиз ПСЖ жамоасида ўйнар экансиз, демак қўлга киритиладиган ҳар бир соврин муҳим ҳисобланади. Чунки шу орқали клубнинг янги тарихини ёзамиз. Буни давом эттирамиз",- дейди Мбаппе.
Бу кечада Париждаги "Стад де Франс" ўйингоҳида "Монако" ҳамда ПСЖ иштирокида Франция Кубоги финали ўтказилди. Унда Почеттино шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



