Мазрауи "Бавария"дан кетмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
24 апр 2023
Ҳимоячи Нуссаир Мазрауи жамоадаги ҳолатидан норози.

Нуссаир Мазрауи "Бавария"га ўтганига бир йилгина бўлганига қарамай, Мюнхенни тарк этиши мумкин. 25 ёшли латераль Германия чемпиони сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози.  

 "Ювентус" Марокаш термаси ҳимоячиси хизматларига қизиқиш билдираётган клублар қаторида тилга олинмоқда.

Мюнхен клуби 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганди.



Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: fcbayern.com