Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"

Mirjalol Normatov
10 янв 2026, 00:20
Собиқ футболчи Майкл Оуэн ҳужумчи Виктор Гёкерешнинг даражасига шубҳа билан қараётганини айтди.

"Клубдагилар Гёкерешни ҳужумни энг яхши якунловчиси бўлишини ўйлашганди ва яна шундай футболчи излашмоқда. Агарда эртага ЕЧЛ финали бўлса, у асосий таркибда тушади, деб ўйламайман.

Албатта, у учун катта маблағ тўланганидан кейин, имконият беришади. Биласизми нима? Менимча у "Бернли", "Ноттингем", "Эвертон" каби жамоаларга кўплаб голлар уриши мумкин. У жарима майдончаси ичида голни қандай уриш кераклигини билади. Бироқ "Ливерпуль" каби кучли клубларга қарши муҳим ўйинларда унга маҳорат етишмаяпти", - деди Оуэн.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Metro