UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  30 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  53 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Майдонга туфлаш бу шунчаки одатми ёки зарурият? Янгиликлар

Майдонга туфлаш бу шунчаки одатми ёки зарурият?

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Футболчининг майдонга туфлаши масаласи Coca Cola Суперлигаси учрашувларини қайта тиклаш жараёнлари давом этаётган вақтда алоҳида кўриб чиқилди.

Боиси, Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги бу масалага жиддий эътибор қаратди.

Якунига етган икки тур ўйинларида барчамиз учун янгилик — майдон четларига ўрнатиб чиқилган туфдонлар бўлди. Чунки пандемияга қадар футбол майдонлари туфдонларга эҳтиёж сезмасди. Ҳозир эса вазият ўзгарган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ барча футбол клублари аъзолари билан бирма-бир учрашиб, вазиятни тушунтирди. Гигиена қоидаларига ҳам тўғри келмайдиган бу одатдан қутилиш биринчи навбатда уларнинг соғлиғи учун керак.

Хўш, савол туғилади: туфлаш бу заруриятми ёки одат? Бундеслига ва АПЛ бу масалага жиддий ёндошмоқда, ФИФА ҳам футболчиларнинг бу одатини тартибга солиш кераклигини айтмоқда. Жумладан, ФИФА медицина қўмитаси вакили Мишель Д’Хоге футболчилар ўйин вақтида айрим одатларидан воз кечиши кераклигини, биринчи навбатда майдонга туфлашни тақиқлаш кераклигини айтди: “Бу футболдаги одатий ҳолат, аммо гигиенага зид одатдир. Биринчи навбатда ундан воз кечиш керак, бунинг учун ҳатто сариқ карточка кўрсатиш лозим”.

Кэмбридж университети вирусологи Ян Брайерли бу борада шунда дейди: “Агар симптомсиз бемор майдонга туфласа, бу вирус тарқалиши учун потенциал ташувчига айланиши мумкин”. Оддий схема: SARS-CoV-19 ташқи муҳитда уч соатгача тура олиши ҳисобга олинса, вирус майдон чимидан тўпга, бутсаларга, кийимга ва қўлга ўрнашиши, улардан кўз, бурун ва оғиз шиллиқ қаватларига тушиши мумкин. Табиийки, улар орқали инсонга инфекция юқиши осон.

Футболчиларнинг ўзи бу ҳолатни икки хил сабаб билан изоҳламоқда. Биринчи сабаб — футболчи бутун ўйин давомида ҳаракатда бўлади ва табиийки, югуриш жараёнида томоқ қуриб қолади. Иккинчидан эса қуруқ томоқ нафас олишни қийинлаштиради. Бу каби омиллар тушунарли, аммо атрофдагиларнинг соғлиғи биринчи навбатда ва албатта спорт соғлом турмуш тарзи гарови бўлиши шарт. Шу сабабли ҳам медицина олами майдонга туфлаш зарурият эмас, бу шунчаки футболчиларнинг зарарли одати дея баҳоламоқда.

Футболчининг ўйин давомида доимий ҳаракатда бўлиши, унинг вирус ва ҳар қандай инфекцияга нишон эканлигини англатади. Биз туфлаш ёки томоқни чайиш заруриятини инобатга олиб, майдонларга бир нечта туфдонлар ўрнатдик. Шунингдек, ҳар бир футболчи учун алоҳида идишда сув ва албатта алоҳида сочиқлар тақдим этиш ҳам вазиятни енгиллаштиради. Бу билан вирус ёки инфекция юқтиришнинг олдини олиш мумкин.

Бугунга келиб биз футбол мавсумидаги камида уч ойни бой бердик. Яъни, бирор клубда зарарланган футболчи ёки персонал аниқланса, бу бизга қимматга тушиши мумкин. Чунки ЎзПФЛ олдида футбол мавсумини эсон-омон якунлаб олиш вазифаси турибди. Агар бирор футболчида зарарланиш ҳолати аниқланса, клуб Вазирлар маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176 ҳамда 254-қарорлари билан карантинга олинади. Бу эса табиийки, ЎзПФЛни ҳам, лиганинг қолган жамоаларини ҳам мураккаб вазиятда қолдиради. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир футбол клуби юқорида кўрсатилган масалага, шунингдек, ЎзПФЛ ҳамда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги ўртасида имзоланган санитария-гигиена қоида ва меъёрларига қатъий амал қилиши шарт.

Алишер Арипов, ЎзПФЛда футболчилар саломатлиги учун масъул шифокор

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика