UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  123 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек Янгиликлар

Мавсум кашфиётлари. 4 йилда 4та гол урган Азизбек

Суперлигамизда мавсум якунланиб бормоқда. Биз мавсум кашфиётлари ҳақида туркум мақолаларимизни беришни бошлаймиз.

Биринчи кашфиёт - "Локомотив" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Азизбек Амонов.

Олдинги 4 йил давомида Ўзбекистон чемпионатида фақат биттадан гол уриб келган Азизбек Амонов 2021 йилда ҳозиргача 7 бор рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Эътиборлиси бу мавсум Амонов дастлабки 11та турда умуман гол ура олмади. 12-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилган футболчи кейинги турда "Насаф" билан баҳсда дубль қайд этди.

16-турда "Турон" билан ўйинда пенальтидан гол ура олмади ва бироздан сўнг ўйиндан тўп киритди. Тошкентда "Сурхон" дарвозасига йўл топа олди. Бекободда 10 киши бўлиб қолган "Локомотив"га сўнгги дақиқаларда ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди. 22-турда "Андижон" билан учрашувда мавсумдаги ўзининг 7-голини урди.

7та гол уришдан ташқари футболчи 3 марта шерикларига голли узатма беришга ҳам эришганини таъкидлаш лозим.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Постер: Жасурбек Асланов

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика