

Айниқса Жаҳон чемпионатидан сўнг унинг турли жамоаларга ўтиши борасида хабарлар кўпайди. "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов кеча "Қизилқум"га қарши ўйиндан сўнг бу борада фикрини билдирди.
"Унга Россиянинг "Рубин" клубидан хат келди. Ўз навбатида биз ҳам бу хатга жавоб бердик. Хуллас ҳар иккала клуб футболчи трансфери бўйича келишиб олдик. Энди ҳамма гап Ўрозовнинг ўзида қолди. Жаҳонгир тез орада "Рубин" билан шартнома имзолаши мумкин",- дейди Вадим Карленович.



