Маттиас Гинтер "Вольфсбург"га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
22 авг 2016, 11:04
"Kicker" нашрининг маълум қилишича, Дордмунднинг "Боруссия" клуби марказий ҳимоячиси Маттиас Гинтер "Вольфсбург"га ўтиши мумкин.
Гап шундаки, "бўрилар" "Ницца"га ўтиб кетган Дантенинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришмоқда. Ҳозирча, дордмундликлар раҳбариятининг бунга муносабати номаълум. Лекин, улар ҳам ёзда асосий ҳимоячилари бўлмиш Матс Хуммельсни сотиб юборишди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Kicker